Франциянинг Париж шаҳрида Олимпиада баҳслари давом эттирилмоқда.
Ўзбекистонлик Нигина Ўктамова боксчиларнинг иштирокини ғалаба билан бошлаб берди.
-54 кг вазн тоифасида қатнашадиган Нигина илк босқичда мисрлик Ёмна Айяд билан жанг қилиши керак эди. Бироқ рақиб рингга чиқмаслигини маълум қилди ва Нигина тўғридан тўғри кейинги даврага йўл олди.
Ўктамова 30 июль куни КХДР вакили Чолми Панг билан навбатдаги босқичда жанг қилади.
Изоҳ (0)