Франциянинг Париж шаҳрида ёзги Олимпиада ўйинлари давом этмоқда.
Ўзбекистон делегацияси Париж—2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги дастлабки медалини нақд қилди.
Дзюдочи Диёра Келдиёрова -52 кг вазн тоифасининг финалига йўл олди.
Келдиёрова ярим финалда мезбонларнинг биринчи рақамли спортчиси, Олимпия ўйинларининг олтин ва кумуш медаллари соҳиби Амандин Бушарни мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди.
Диёра нимчорак финалда япониялик Ута Абени енгиб, чорак финалга чиққан эди. 1/4 финалда эса германиялик Маша Баллҳаус таслим этилганди.
Изоҳ (0)