Франциянинг Париж шаҳрида ёзги Олимпиада ўйинлари давом этмоқда.
Дзюдочи Диёра Келдиёрова чемпионлик йўлида навбатдаги рақибни мағлуб этди.
Диёра чорак финалда яна бир ажойиб ғалабасини расмийлаштирди. Германиялик Маша Баллҳаус билан тўқнаш келган Келдиёрова ярим финалга йўл олди.
Аввалроқ Келдиёрова япониялик Ута Абени енгиб, чорак финалга чиққан эди.
Изоҳ (0)