Франциянинг Париж шаҳрида ёзги Олимпиада ўйинлари давом этмоқда.
-52 кг вазн тоифаси вакили Диёра Келдиёрова ҳал қилувчи баҳсда косовалик Дистрия Красничига қарши татамига чиқди.
Диёра рақибини енгиб, олтин медал соҳибига айланди.
Шу тариқа Диёра Келдиёрова Олимпия ўйинлари чемпионлигини қўлга киритган илк ўзбекистонлик дзюдочига айланди. Шунингдек, 16 йил деганда ўзбекистонлик аёл спортчи яна Олимп шоҳсупасига кўтарилмоқда.
Диёра нимчорак финалда япониялик Ута Абени енгиб, чорак финалга чиққан эди. 1/4 финалда эса германиялик Маша Баллҳаус таслим этилганди. Ярим финалда эса ўзбекистонлик дзюдочи мезбон Амандин Бушарни мағлубиятга учратганди.
Изоҳ (0)