Франциянинг Париж шаҳрида ёзги Олимпиада баҳслари старт олмоқда.
Ўзбекистонлик қиличбоз Зайнаб Дайибекова Париж—2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги илк рақибини билиб олди.
Қуръага кўра, Токио—2020 ёзги Олимпия ўйинларининг бронза медали соҳиби жанубий кореялик Жису Юн Дайибековага дастлабки босқичда рақиблик қилади.
Эслатиб ўтамиз, Дайибекова иштирок этадиган сабля дастуридаги баҳслар 29 июль куни бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)