Гулистон—Бўка—Ангрен—Қўқон ва Андижон орқали Ўш автомобиль йўлида юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда “Қамчиқавтойўл” хабар берди.
Қайд этилишича, 14 июль куни соат 18:00 да Тошкент—Водий йўналишида ҳаракатланиб келаётган Isuzu русумли юк автотранспорт воситаси бошқарувни йўқотиб, йўл ўртасидаги темир тўсиққа урилган ва транспорт воситасида ёнғин содир бўлган.
Ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда йўл транспорт ҳодисаси натижасида ёнғин чиққан юк автотранспорт воситасидаги ёнғин бартараф этилган. Тан жароҳати олганлар йўқ. “Автотранспорт воситалари икки томонлама хавфсиз ҳаракатланмоқда”, — дейилади хабарда.
Аввалроқ Самарқандда учта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлгани, улардан бири ёниб кетгани тўғрисида хабар берилганди. Ундан олдинроқ эса Самарқандда пастликка тушиб кетган юк машинасида ёнғин чиққан эди.
Изоҳ (0)