Варшавада ўзбекистонлик йигит 15 ёшли украиналик икки ўсмирга пичоқ билан ҳужум қилгани ҳақида хабар берилганди. Унда воқеа 22 июль куни Бродно боғида содир бўлгани ва жароҳатланган ўсмирлар касалхонага ётқизилгани айтилганди.
Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонаси хабар беришича, Польша ҳуқуқ-тартибот идоралари билан М.Козимжоновнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида олиб борилган музокаралар ва тезкор тадбирлар натижасида фуқарога нисбатан 2024 йилнинг 24 июль куни қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси бекор қилинишига эришилди.
Тергов билан боғлиқ кейинги ҳаракатлар Польшадаги дипломатик ваколатхона ва фаол ватандошларимиз назорати остидалиги маълум қилинди.
Изоҳ (0)