Тошкент шаҳар Миробод туманида Lacetti бетонга урилиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ЙҲХБ хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳолат 25 июль куни соат 00:30 ларда Миробод тумани Шаҳрисабз кўчаси 38-уй қаршисида содир бўлган. 2005 йилда туғилган А.К. Lacetti’ни бошқариб кетаётиб, руль бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги бетон устунга урилган.
ЙТҲ натижасида ҳайдовчи ва йўловчи — 2006 йилда туғилган Х.Х. олган тан жароҳатлари натижасида вафот этган. Шунингдек, автомашина ичида бўлган яна 3 нафар йўловчи:
- 2006 йилда туғилган А.И.
- 2005 йилда туғилган З.И.
- 2005 йилда туғилган Д.К.лар турли даражадаги жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.
Изоҳ (0)