Республика Маънавият ва маърифат маркази “qadriyatim.uz”, “tanlov.manaviyat.uz” сайти ва мобил иловасини яратиш хизмати учун 1,3 миллиард сўмлик (102 минг доллар) тендер ўтказгани ҳақида хабар берилган эди.
Кейинроқ марказ сайт ҳамда мобил илова яратилиши ҳақидаги хабарга муносабат билдириб, танловларни ўтказишда очиқлик ва шаффофлик, рақобат ва холислик, коррупцияга йўл қўймаслик принципларига амал қилинганини маълум қилганди.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан танлов савдолари бўйича ўрганиш ишлари амалга оширилди.
Ўрганиш натижалари бўйича “Рақобат тўғрисида”ги қонуннинг 29-моддаси талабларига риоя қилинмагани аломатлари юзасидан Республика Маънавият ва маърифат марказига нисбатан иш қўзғатилди ва белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Изоҳ (0)