Хорватиянинг Дарувар шаҳридаги қариялар уйида номаълум эркак тўппончадан ўт очиб, беш кишини ўлдирди.
Бу ҳақда Хорватия радио ва телевидениеси (HRТ) хабар берди. Воқеа оқибатида жароҳат олганлар ҳам бор бўлиб, улар касалхонага ётқизилган.
“Маълумотларга кўра, бир киши кексалар ва ногиронлар уйига кириб, одамларга қарата ўқ узган, беш киши воқеа жойида ҳалок бўлган, қолганларига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда”, дейилади миллий телеканал хабарида.
Маҳаллий ОАВ ҳужумчи аллақачон ҳибсга олинганини тахмин қилмоқда, Хорватия Ички ишлар вазирлиги ҳали бу ҳақда расмий баёнот бермади.
Изоҳ (0)