• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12354.65
    • RUB153.93
    • EUR14384.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Олимпия ўйинларида спортчиларга муваффақият тилади

    Президент Шавкат Мирзиёевга оммавий спорт ва олимпия ҳаракатини кенгайтиришга оид ишлар юзасидан ахборот берилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом авлодни тарбиялашнинг муҳим омили сифатида мамлакатимизда спорт кенг ривожлантирилмоқда. Бунинг учун стадионлар, машғулот заллари, “воркоут” майдончалари, югуриш йўлаклари, спорт мактаблари ва мажмуаларидан иборат улкан инфратузилма бор.

    Маҳаллалардаги соғлом муҳит, ҳудудий мусобақалар, “Беш ташаббус олимпиадаси” таъсирида спортсеварлар сафи кенгайиб бормоқда. Шу билан бирга, ёшлар орасидан қобилиятлилари саралаб олиниб, маҳоратли профессионал спортчилар тайёрланмоқда.

    “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида бу соҳа бўйича ҳам кўплаб вазифалар белгиланган. Унга мувофиқ, умумий таълим муассасалари бирламчи спорт жиҳозлари билан таъминланди. Маҳаллалардаги стадионлар ва бошқа спорт майдончаларидан фойдаланиш вақти узайтирилди. 10 миллион аҳолини оммавий спортга жалб қилиш мақсадида жойларда футбол, волейбол, стол тенниси, шахмат, шашка, енгил атлетика, кураш каби спорт турлари бўйича беш босқичли мусобақалар ўтказилмоқда.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ҳудудларда спорт учун шароитларни кенгайтириш, селексия жараёнларини рақамлаштириш, илғор тажрибаларни ўзлаштириш борасидаги ишлар ҳам қайд этилди.

    Давлат раҳбарига XXXIII ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик бўйича ҳам ахборот берилди.

    Маълумки, ушбу нуфузли мусобақа 26 июль – 11 август кунлари Франция пойтахти Париж шаҳрида бўлиб ўтади. Унда 206 та мамлакатдан 10 мингдан ортиқ спортчи иштирок этади.

    Ўзбекистондан 19 та спорт тури бўйича жами 90 нафар спортчи қатнашади. Аҳамиятлиси, анъанавий спорт турларидан ташқари бу йил илк бор футбол, сувга сакраш, камондан отиш, аёллар кураши бўйича ҳам йўлланмалар олинган. Қолаверса, бу йилги олимпиячиларимизнинг 36 фоизини хотин-қизлар ташкил этмоқда.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Терма жамоалар ушбу нуфузли мусобақага юқори даражада ҳозирлик кўрди. Ҳар бир спортчи бўйича индивидуал стратегия қабул қилиниб, уларнинг саралаш мусобақаларидаги, маҳаллий ва хорижий ўқув-машғулотлардаги иштироки таъминланди. 15 та олимпия ва паралимпия марказида ҳамда вилоятлардаги спорт базаларида тайёргарлик учун зарур шароитлар яратилди. Шунингдек, спортчилар мунтазам чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, тиббий-биологик таъминот ва фармакология йўналишларида тизимли чоралар кўрилди.

    Давлат раҳбари Олимпия ўйинларида спортчиларимизга муваффақият тилади. Мутасаддиларга иқтидорли ёшларни танлаш ва қўллаб-қувватлаш, миллий терма жамоалар учун сифатли захира шакллантириб бориш бўйича кўрсатмалар берилди.

    22.07.2024, 18:31   Изоҳ (0)   7932
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Рекорд натижа барчамизни қувонтиради”. Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларга табрик йўллади

    09.10.2023, 08:37

    Шавкат Мирзиёев Олимпиада йўлланмасини қўлга киритган Ўзбекистон U-23 терма жамоасига табрик йўллади

    30.04.2024, 09:19

    Ўзбекистон шахмат терма жамоасининг Олимпиадага борадиган таркиби маълум қилинди

    22.07.2024, 16:38

    Гулистонда QR-кодли чек сўрагани учун болага тарсаки туширган дўкон сотувчиси 15 суткага қамалди

    22.07.2024, 18:16

    Тошкентда МЧЖни қасддан банкротликка олиб келиш ҳолати аниқланди

    22.07.2024, 18:15

    Ўзбекистонда иш ҳафтасида ҳаво ҳарорати 43 даражага кўтарилади

    22.07.2024, 17:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Market Yandex Go Ўзбекистоннинг яна саккиз ҳудудида ишга тушди


    “Дунёдаги энг ингичка 3D эгри экранли смартфон” унвонига эга Гиннес рекордчиси: Оъзбекистонда расман тақдим этилди


    APEX — молиявий бошқарув учун қулайликлар битта иловада 


    Rockstar Gaming Festival 2025: Ўзбекистонда ёрқин ҳис-туйғулар, хурсандчиликлар ва киберспорт


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    TENET: Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарафига Stellar Residence апартаментларига эксклюзив шартлар 

     

    Тавсия этамиз

    “Темир интизом, пўлат тана ва қўрқув билмас қалб”. Инсоният тарихидаги энг қудратли махсус қўшинлар қайсилар эди?

    26 август, 20:10

    Ядро урушидан ҳам хавфли: инсониятга таҳдид солаётган 5 та йирик талафот

    26 август, 13:53

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қўқонда ушланган 11 та “валютчик” қамалди

    Ўзбекистон | 27 август, 00:10

    Фарғонада она-бола гиёҳфурушлар қўлга тушди

    Ўзбекистон | 26 август, 23:55

    Сурия президенти ўзини ИШИДнинг асосий қурбони деб атади 

    Дунё | 26 август, 23:40

    Тошкент вилоятида хотинини тош билан уриб ўлдирган эркакка ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 26 август, 23:31

    Банкларда муаммоли кредитлар улуши бир йилда 1,7 трлн сўмга кўпайди

    Ўзбекистон | 26 август, 23:30

    Туркия транспорт вазири 225 км/соат тезликда машина ҳайдагани учун жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 26 август, 22:55

    Xiaomi овозли бошқарувга эга “ақлли” сув иситгични тақдим этди

    Дунё | 26 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.