Windows’даги техник муаммо туфайли банклар, тўлов тизимлари ва аэропортлар фаолиятида глобал узилиш кузатилмоқда. Техник муаммо Ўзбекистондаги халқаро аэропортлар фаолиятига таъсир қилмагани айтилди.
Uzbekistan Airports барча аэродромларда учиш ва қўниш жараёнлари одатдагидек давом этаётганини маълум қилди.
“Айни дамда барча аэродромларда учиш ва қўниш жараёнлари одатдагидек давом этмоқда. Авиакомпаниялар йўловчиларни рўйхатга олишда дастурий носозликларга дуч келган тақдирда, Uzbekistan Airports авиаташувчиларга ўзининг муқобил рўйхатга олиш тизимини таклиф қилишга тайёр”, дейилади матбуот хизмати хабарида.
Microsoft Azure маълумотларни сақлаш платформасидаги носозлик туфайли Америка авиакомпанияларининг камида 130 та рейси бекор қилинди ва 200 дан ортиқ рейс кечиктирилди.
Turkish Airlines авиакомпанияси чипталарни брон қилиш ва рейсларни рўйхатдан ўтказишда муаммоларга дуч келмоқда.
Изоҳ (0)