Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан лицензия ва рухсат бериш жараёнларини соддалаштириш муносабати билан ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди, деб хабар беради Норма.
Президентнинг фармонига мувофиқ “Экспорт назорати объектларини олиб чиқиш учун рухсатнома” ва “Махсус товарларни экспорт ва импорт қилиш учун лицензия” ҳужжатлари битта турга — “Махсус товарларни экспорт ва импорт қилиш учун рухсатнома”га бирлаштирилган эди. Ҳужжат билан қуйидагиларга тааллуқли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда:
- рухсат берувчи ҳужжатларнинг икки турини биттага бирлаштириш;
- товарларнинг махсус турларини экспорт ва импорт қилиш учун лицензия паспортини тасдиқлаш;
- Ўзбекистон президенти ва ҳукумати қарорларига мувофиқ экспорт қилиниши лозим бўлган товарлар ва маҳсулотларни экспорт қилиш учун рухсатнома паспортини тасдиқлаш;
- айрим рухсат бериш жараёнларини, шунингдек, лицензиялаш ва авторизация жараёнларидаги такрорланувчи жараёнларни бекор қилиш;
- лицензиялаш, рухсатномалар ва хабардор қилиш соҳасидаги ваколатли органлар номларини давлат бошқарувида амалга ошириладиган маъмурий жараёнлар билан мувофиқлаштириш;
- лицензиялар ва рухсатномалар табиати билан боғлиқ ҳужжатларни бериш муддатларини иш кунига кўчириш.
Хусусан, асосий ўзгартишлар 2022 йилда ҳукумқат қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга киритилмоқда.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 2024 йил 15 июлдан кучга кирган.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил августда Вазирлар Маҳкамасининг “Ҳарбий мақсадга мўлжалланган маҳсулотлар муомаласи ҳамда бўшатилаётган ҳарбий-техника воситаларини тугатиш ва қайта ишлаш соҳасидаги фаолият турларини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинган эди.
Изоҳ (0)