НАТОнинг Вашингтондаги юбилей саммитида биринчи марта альянснинг барча 32 иттифоқчиси Хитойни Россиянинг Украинага қарши уруш олиб бораётган асосий шериги деб атади.
“Хитой Россиянинг Украинага қарши урушига ҳисса қўшадиган ҳал қилувчи омилга айланди. Хитойнинг қўллаб-қувватлаши Россиянинг Евро-Атлантика хавфсизлигига таҳдидини оширади”, дейди НАТО бош котиби Йенс Столтенберг.
Столтенбергга кўра, иттифоқчилар Европадаги йирик можарога ҳисса қўшиши Пекиннинг манфаатлари ва обрўсига салбий таъсир кўрсатмай қолмаслигини маълум қилган.
У, шунингдек, НАТО иттифоқчилари тез орада Ҳинд—Тинч океани минтақасидаги тўртта ҳамкорлар ва Европа Иттифоқи билан учрашишини, шунингдек, умумий муаммоларни ҳал қилиш учун ҳамкорликни чуқурлаштиришда давом этишини таъкидлаган.
Пекин НАТО ҳужжатларида мамлакатнинг таҳдид сифатида қайд этилишига қарши чиққан ва альянсни асоссиз айбловларни тўхтатишга чақирган.
Изоҳ (0)