АҚШда жазирама иссиқ оқибатида ҳалок бўлганлар сони 28 кишига етди, энг кўп ўлим Калифорнияда қайд этилган. Бу ҳақда маҳаллий расмийлар ва тиббиёт ходимларига таяниб Тhе Washington Post хабар берди.
Аввалроқ Орегон штати маъмурияти аномал жазирама туфайли камида тўрт киши ҳалок бўлгани, шу сабабли минтақада фавқулодда ҳолат эълон қилингани ҳақида хабар берган эди. 10 июль куни нашр Вашингтоннинг Мэриленд ва Виржиния штатларида иссиқлик билан боғлиқ яна бешта ўлим ҳолати қайд этилганини хабар қилган. Бир кишининг ўлими Калифорниядаги Ўлим водийсида ҳам қайд этилган.
“Сўнгги кунларда Қўшма Штатларнинг катта ҳудудларини қамраб олган жазирама иссиқ бир ҳафта ичида камида 28 кишининг ҳаётига зомин бўлган”, дейилади хабарда.
Калифорнияда бош тиббий эксперт Мишел Жорден идораси жазирама иссиқ билан боғлиқ 14 та ўлим ҳолатини текширмоқда. Жорден, шунингдек, қурбонлар сонини янада аниқлаштириш учун кунлар ёки ҳафталар кетиши мумкинлигини айтган.
“Орегон штати тиббий экспертиза идораси жазирама иссиқдан вафот этган деб тахмин қилинган ўн нафар қурбонни маълум қилган”, деб ёзади Washington Post.
Изоҳ (0)