Хитой фармацевтика компанияси Ўзбекистонда инвестициявий лойиҳани амалга оширишга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон бош консулхонаси дипломатлари Хитойнинг Guangzhou Baiyunshan Zhongyi Pharmaceuticals компанияси бош директори Нин На музокара ўтказди. Унда Ўзбекистонда фармацевтика соҳасида инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш, ўзбек шериклар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Компания делегациясининг Ўзбекистон вилоятларида доривор ўсимликлар етиштириш инвестициявий лойиҳасини амалга ошириш имкониятларини ўрганиш мақсадида мамлакатга сафарини ташкил этиш таклифи билдирилди.
Маълумот учун, мазкур компания 1662 йилда ташкил этилган бўлиб, Хитой анъанавий дори воситаларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Компания Fortune-500 йирик корхоналар рўйхатидан ўрин олган. Унинг ишлаб чиқариш корхоналарида 1200 дан ортиқ ходим савдо, маркетинг ва доривор ўсимликларни етиштириш билан шуғулланади.
Изоҳ (0)