Бухоро ва Навоий вилоятларида ноқонуний валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.
Унга кўра, департаментнинг Нурота туман бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган фуқаролар В.А. ва З.З. жами 4 300 АҚШ долларини фуқаро А.Ж.га 54,5 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, департаментнинг Вобкент туман бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган фуқаро М.Н. фуқаро Г.Д.дан жами 3 000 АҚШ долларини 37,6 миллион сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)