Адлия катта маслаҳатчиси Бахтиёр Иброҳимов Жиззах вилояти прокурори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Бахтиёр Иброҳимов тайинловга қадар Бош прокуратура бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган.
Жиззах вилояти прокурори лавозимида Исломжон Эргашхўжаев ишлаб келаётганди. Ушбу лавозимга у 2023 йилнинг март ойида иккинчи муддатга тайинланганди.
Изоҳ (0)