Улуғбек Хабилжонов Ангрен шаҳар прокурори лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, у Тошкент шаҳар Чилонзор тумани прокурори лавозимига тайинланиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.
Чилонзор тумани прокурори лавозимида 2022 йилнинг августидан буён Жаҳонгир Муродов ишлаб келаётганди.
Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг “Дарё”га маълум қилишича, Жаҳонгир Муродов президент Администрациясига ишга ўтиши муносабати билан Чилонзор тумани прокурори лавозимидан озод этилган.
Изоҳ (0)