Президент Шавкат Мирзиёевнинг Остона шаҳрига амалий ташрифи дастуридаги тадбирлар якунига етди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Кеча, 3 июль куни давлат раҳбари Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин билан музокаралар ўтказиб, икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди.
Покистон Ислом Республикаси бош вазири Шаҳбоз Шариф билан учрашувда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Бугун президент Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида ва “ШҲТ +” форматидаги учрашувда иштирок этиб, ташкилот маконида кўп қиррали шерикликни янада кенгайтиришга қаратилган қатор муҳим таклиф ва ташаббусларни илгари сурди.
Ташриф тадбирлари якунлангач, Остона халқаро аэропортида Ўзбекистон президентини Қозоғистон бош вазири Олжас Бектенов ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди. Давлат раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.
Изоҳ (0)