• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12615.07
    • RUB162.02
    • EUR14754.59
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Қарама-қаршилик ва протекционизм жаҳон иқтисодиёти парчаланиши ва етказиб бериш занжирлари узилишига сабаб бўлмоқда” — Шавкат Мирзиёев

    Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 4 июль куни Остона шаҳрида “ШҲТ плюс” форматининг “Кўп томонлама мулоқотни мустаҳкамлаш - барқарор тинчлик ва тараққиёт сари интилиш” мавзусидаги учрашувида иштирок этди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Тадбирда ШҲТга аъзо давлатлар делегациялари ва унинг доимий фаолият юритувчи органлари раҳбарларидан ташқари кузатувчи ва мулоқот бўйича шерик мамлакатлар етакчилари, фахрий меҳмонлар, БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ва бошқа халқаро тузилмалар раҳбарлари иштирок этди.

    Ўзбекистон президенти ўз нутқида кенг таркибдаги “ШҲТ плюс” йиғилиши айни вақтида ўтказилаётганини таъкидлади.

    “Ҳозир дунё ишонч, адолат ва ҳамжиҳатлик қайта тикланишига ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ эҳтиёж сезмоқда”, — деди президент.
    Фото: Президент матбуот хизмати

    Бугунги глобал жараёнларга баҳо берар экан, давлатимиз раҳбари сиёсий ва иқтисодий “парчаланишлар”, урушлар ва можаролар халқаро муносабатлар тизими асоси ва ҳал қилувчи тамойилларининг емирилишига олиб келаётганини қайд этди.

    “Қарама-қаршилик ва протексионизм жаҳон иқтисодиёти парчаланиши ва етказиб бериш занжирлари узилишига сабаб бўлмоқда. Мамлакатларнинг савдо, молия, сармоя, технология ва инновациялар трансфери соҳаларидаги самарали ҳамкорлигида тўсқинлик қиладиган янги ажратувчи чегаралар вужудга келмоқда”, — деди президент.

    Таъкидланганидек, “ушбу муаммоларни ҳал қилишнинг ягона йўли – умумий хавфсизлик, тараққиёт ва фаровонлик учун саъй-ҳаракатларимизни бирлаштиришдир”.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ўзбекистон раҳбари ШҲТ ҳар доим халқаро ҳуқуқнинг умумеътироф этилган тамойиллари ва БМТнинг марказий мувофиқлаштирувчи ролига таянадиган кўп томонламалик асосидаги адолатли дунё тартиботи тарафдори бўлиб келгани ва шундай бўлиб қолаётганини таъкидлади.

    Шу билан бирга, юзага келган воқелик Шанхай ҳамкорлик ташкилоти фаолияти самарасини оширишда янги стратегик ёндашувларни талаб этмоқда.

    “Ташкилотимизнинг улкан салоҳияти ҳамда жаҳон сиёсати ва иқтисодиётидаги ортиб бораётган ролига мос келадиган янги мақсад ва вазифаларни ишлаб чиқиш вақти келди”, — деди президент.
    Фото: Президент матбуот хизмати

    Давлат раҳбари ШҲТ таъсис этилган даврдан буён замонавий таҳдидларнинг табиати ва миқёси сезиларли даражада ўзгаргани сабабли хавфсизликни таъминлаш масалаларида унинг фаолиятининг концептуал асосларига янги нигоҳ билан қарашни таклиф қилди.

    ШҲТ салоҳиятини мустаҳкамлашда, жумладан, Хавфсизликка хатар ва таҳдидларга қарши кураш бўйича универсал марказни ташкил этишда ушбу омилларни ҳисобга олиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

    Ўзбекистон президенти ваколатли органлар раҳбарлари ва экспертлар иштирокида ҳар йили “Хавфсизлик масалалари бўйича ШҲТ плюс мулоқоти”ни ўтказиш ташаббусини илгари сурди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Президент ШҲТ маконида савдо-иқтисодий ҳамкорликни изчил “қайта ишга тушириш”, кўп томонлама савдо ва тармоқлараро шерикликнинг мустаҳкам асосларини яратиш муҳимлигини таъкидлади.

    Саммит давомида томонлар савдо тартиб-таомилларини соддалаштириш ва электрон савдони ривожлантириш, технологик кооперацияни, шу жумладан келажак саноати тармоқларини рағбатлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар кўришга келишиб олгани таъкидланди.

    Бизнес мулоқоти учун самарали платформани шакллантириш мақсадида Ўзбекистон етакчиси барча шерикларни жалб қилган ҳолда ҳар йили “ШҲТ ЭКSPO” халқаро саноат кўргазмасини ўтказишни таклиф этди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти, Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши, ЕОИИ, ASEAN ва бошқалар билан иқтисодий ҳамкорликни фаол илгари суриш ва қўшма ташаббусларни амалга ошириш имкониятларини излаш муҳимлиги қайд этилди.

    Бугунги геосиёсий вазиятда ҳудудлараро ўзаро боғлиқликни кучайтириш учун инклюзив ва интеграциялашган транспорт-транзит тизимини шакллантириш алоҳида аҳамият касб этаётгани таъкидланди.

    Ўзбекистон президенти таъкидлаганидек, экологик муаммолар кучайиб бораётган бир шароитда иқлим соҳасидаги ҳамкорлик ШҲТ янги кун тартибининг энг муҳим қисмига айланиши керак. Шу муносабат билан “яшил” тараққиёт соҳасидаги умумий мақсад ва вазифаларга эришиш бўйича аниқ чора-тадбирларни ўз ичига олган Иқлим ўзгаришига қарши курашишда ҳамкорлик тўғрисидаги битимни ишлаб чиқиш таклифини қўллаб-қувватлади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Бундан ташқари, Тошкентда экологик барқарорлик ва “яшил” ўсиш соҳасида тадқиқотлар олиб борадиган ШҲТнинг Иқлим муаммолари бўйича инновацион ечимлар марказини ташкил этиш таклиф қилинди.

    Аҳолининг ҳаёт сифатини яхшилаш ва ижтимоий ҳимоя масалалари ташкилот кун тартибида марказий ўринни эгаллаши лозим, деди давлатимиз раҳбари. Шу маънода, келгуси йили Самарқанд шаҳрида Келажак саммити мақсадларига эришишга муносиб ҳисса қўшиш учун БМТ шафелигида барқарор ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича глобал конференцияни ўтказиш режалаштирилгани маълум қилинди.

    Мамлакат етакчиси цивилизациялараро мулоқотнинг ноёб моделини илгари суриш ва биргаликда мустаҳкамлашга чақирди. Қайд этилганидек, “халқларимизнинг бой маданий-тарихий ва маънавий мероси, анъаналари, урф-одатлари ва турмуш тарзи – бу ўзаро ишонч кўпригини, яхши қўшничилик ва яқин дўстликни мустаҳкамлашга хизмат қиладиган қудратли ва ҳаётбахш кучдир”.

    Яқинда қабул қилинган БМТ Бош Ассамблеясининг “Халқаро цивилизациялар ўртасида мулоқот куни” резолюциясида айнан шу йўналиш акс этганлиги таъкидланди.

    Шу муносабат билан Ўзбекистон томонидан илгари сурилган умумий хавфсизлик ва фаровонлик йўлида ҳамжиҳатлик бўйича Самарқанд ташаббусининг долзарблиги яна бир бор қайд этилди.  Ушбу ташаббуснинг амалга оширилиши барқарор ривожланиш йўлидаги зиддиятларни енгиб ўтишда цивилизациялар ўртасидаги мулоқотни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

    Маданият, таълим, ёшлар ва сайёҳлик алмашувлар соҳасидаги дастурларни амалга оширишга ҳам эътибор қаратилди. Хусусан, ушбу йўналишлардаги лойиҳаларни тизимлаштириш ва биргаликда амалга ошириш имконини берадиган ШҲТ гуманитар ташаббус ва дастурлари ягона банкини ишлаб чиқиш таклиф этилди.

    Давлат раҳбари сўзининг якунида “ШҲТ плюс” форматидаги ушбу учрашув якунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги кўп қиррали шериклик ривожига кучли туртки беришига ишонч билдирди.

    04.07.2024, 18:50   Изоҳ (0)   3538
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпин билан учрашув ўтказди. Нималар муҳокама қилинди?

    03.07.2024, 19:02

    Беларусь Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлди

    04.07.2024, 12:24

    “Биз ‘ШҲТ оиласи’ жипслигини кучайтиришимиз зарур” — Шавкат Мирзиёев ташкилот олдида турган энг долзарб вазифалар ҳақида гапирди

    04.07.2024, 14:36

    Қашқадарёда эр-хотин уй олиш мақсадида бир ҳафталик чақалоғини 190 млн сўмга пуллади 

    04.07.2024, 18:42

    “Лукойл”га нисбатан нарх манипуляцияси бўйича иш қўзғатилди

    04.07.2024, 18:29

    Ўзбекистонда иш ҳақи ва нафақа пулларининг 3,7 млрд сўми талон-торож қилингани аниқланди 

    04.07.2024, 18:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш

     

    Тавсия этамиз

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Челси” финалда “ПСЖ” дарвозасига жавобсиз 3 та гол уриб, бош совринга эга чиқди (видео)

    Спорт | 14 июл, 02:39

    12 млн тонналик айсберг Гренландиядаги қишлоққа яқинлашди

    Дунё | 13 июл, 23:55

    Эрон Исроилни “экологик жиноят”да айблади

    Дунё | 13 июл, 23:40

    АҚШда 7 балли зилзила кузатилиши мумкин

    Дунё | 13 июл, 23:20

    Лондонда самолёт қулаб тушди (видео)

    Дунё | 13 июл, 23:10

    Францияда маҳбус сумка ичига яшириниб, қамоқдан қочди

    Дунё | 13 июл, 22:58

    “Эрон ядро бомбаси билан Исроилни йўқ қилишга тайёр” — Нетаньяху

    Дунё | 13 июл, 22:30

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    Футбол | 13 июл, 22:15

    Украина Озарбайжондан газ сотиб олмоқчи

    Дунё | 13 июл, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.