• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентда ШҲТнинг Иқлим муаммолари бўйича инновацион ечимлар маркази ташкил этилиши мумкин

    Президент Шавкат Мирзиёев “ШҲТ плюс” форматидаги учрашувда нутқ сўзлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Давлат раҳбари сўзининг аввалида Қозоғистон президенти ҳурматли Қосим-Жўмарт Тўқаевга Остонадаги самимий қабул ва саммитни ажойиб тарзда ташкил этгани учун миннатдорлик изҳор этди.

    Ҳурматли делегациялар раҳбарлари!

    Қозоғистон Республикаси президенти ҳурматли Қосим-Жўмарт Кемелевич Тўқаевга Остонадаги самимий қабул ва саммитни ажойиб тарзда ташкил этгани учун яна бир бор миннатдорлик изҳор этмоқчиман.

    Қозоғистоннинг ташкилот доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтиришни таъминлаган ШҲТдаги самарали раислигини юксак қадрлаймиз.

    Учрашувимизда кузатувчи давлатлар, мулоқот бўйича шерик мамлакатлар раҳбарлари ва фахрий меҳмонларни кўриб турганимдан хурсандман.

    Ҳурматли тадбир иштирокчилари!

    Кенг форматдаги “ШҲТ плюс” мажлисини айни вақтида ва бугунги замоннинг талаби билан ўтказилаётган тадбир, деб ҳисоблайман. Ҳозир дунё ишонч, адолат ва ҳамжиҳатлик қайта тикланишига ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ эҳтиёж сезмоқда.

    Глобал сиёсий ва иқтисодий “парчаланишлар”, урушлар ва можаролар халқаро муносабатлар тизими асоси ва ҳал қилувчи тамойилларининг емирилишига олиб келмоқда. Қарама-қаршилик ва протексионизм жаҳон иқтисодиёти парчаланиши ва етказиб бериш занжирлари узилишига сабаб бўлмоқда. Мамлакатларнинг савдо, молия, сармоя, технология ва инновациялар трансфери соҳаларидаги самарали ҳамкорлигида тўсқинлик қиладиган янги ажратувчи чегаралар вужудга келмоқда.

    Ушбу муаммоларни ҳал қилишнинг ягона йўли — умумий хавфсизлик, тараққиёт ва фаровонлик учун саъй-ҳаракатларимизни бирлаштиришдир.

    ШҲТ ҳар доим халқаро ҳуқуқнинг умумеътироф этилган тамойиллари ва БМТнинг марказий мувофиқлаштирувчи ролига таянадиган кўп томонламалик асосидаги адолатли дунё тартиботи тарафдори бўлиб келган ва шундай бўлиб қолмоқда. Шу маънода, ташкилотимиз сохта сиёсий ва мафкуравий қарашлардан холи бўлган кенг кўламли ҳамкорликни ўрнатишга интилаётган кўплаб мамлакатларни ўзига тортадиган марказ бўлиб қолмоқда.

    Шу билан бирга, бугунги кунда юзага келган воқелик Шанхай ҳамкорлик ташкилоти фаолияти самарасини оширишда янги стратегик ёндашувларни талаб этмоқда. Ва бугунги кунда ўзининг 25 йиллиги арафасида турган ШҲТ учун унинг улкан салоҳияти ҳамда жаҳон сиёсати ва иқтисодиётидаги ортиб бораётган ролига мос келадиган янги мақсад ва вазифаларни ишлаб чиқиш вақти келди.

    “Шанхай руҳи” ва Хартиянинг асосий тамойилларига таяниб, Ташкилот ичида бирдамлик ва жипсликни сақлаш лозим. ШҲТ доирасида ишонч ва дўстлик муҳитини мустаҳкамлаш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни фаоллаштиришни, ҳамкорликни янада чуқурлаштириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишни таклиф қиламан.

    Аввало, хавфсизликни таъминлаш масалаларида ШҲТ фаолиятининг концептуал асосларига янги нигоҳ билан қарашимиз зарур.

    Ташкилот таъсис этилган даврдан буён замонавий таҳдидларнинг табиати ва миқёси сезиларли даражада ўзгарди. Экологик ва табиий офатлар, сув ресурслари ва озиқ-овқат тақчиллиги, киберҳужумлар, суверенитет ва иқтисодий барқарорликка путур етказишнинг янги услублари кучайиб бораётган таҳдидлардир.

    ШҲТ салоҳиятини мустаҳкамлаш масалаларини кўриб чиқишда, жумладан, Хавфсизликка хатар ва таҳдидларга қарши кураш бўйича универсал марказни ташкил этишда, буларнинг барчасини инобатга олиш зарур. Бу борада мамлакатларимиз ваколатли органлари раҳбарлари ва экспертлари иштирокида ҳар йили “Хавфсизлик масалалари бўйича ШҲТ плюс мулоқоти”ни ўтказишни таклиф этаман.

    Ўзбекистон ШҲТ маконида ҳамон тарқоқ ҳолда бўлиб келаётган савдо-иқтисодий ҳамкорликни изчил “қайта ишга тушириш”ни таклиф қилади. Биз ҳалига қадар кўп томонлама савдо ва тармоқлараро шерикликнинг мустаҳкам асосларини ярата олмадик. Анча вақтдан буён ШҲТ жамғармаси ва Тараққиёт банкини ташкил этиш масаласи бўйича консенсусга эришилмади.

    Биз бугун саммитда савдо жараёнларини соддалаштириш ва электрон савдони ривожлантириш, технологик кооперацияни, шу жумладан, келажак саноат тармоқларини рағбатлантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни қабул қилишга келишиб олдик.

    Барча шерикларни жалб қилган ҳолда бизнес-мулоқот учун самарали платформани яратиш мақсадида мамлакатларимизда ҳар йили “ШҲТ ЭКSPO” халқаро саноат кўргазмасини ўтказишни таклиф этамиз.

    Шунингдек, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти, Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши, Евроосиё иқтисодий иттифоқи, АСЕАН ва бошқа ташкилотлар билан иқтисодий муносабатларни фаол илгари суриш ва ўзаро боғлиқ қўшма ташаббусларни рўёбга чиқариш имкониятларини излаш муҳимдир.

    Бугунги янги геосиёсий воқелик шароитида минтақалараро ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш учун инклюзив ва интеграциялашган транспорт-транзит тизимларини шакллантириш зарурлигига ишонч ҳосил қилмоқдамиз.

    Иқлим ўзгариши ва экологик фожиалар каби глобал муаммолар ташкилотимиз эътиборидан четда қолиб кетиши мумкин эмас. Мамлакатларимиз табиий офатлар, тупроқ деградацияси, қишлоқ хўжалигида ҳосилдорлик пасайиши, ҳавонинг ифлосланиши, сув етишмаслиги каби муаммолар билан тез-тез тўқнаш келмоқда.

    Иқлим муаммолари бўйича ҳамкорлик ШҲТ янги кун тартибининг муҳим қисми бўлиши лозим, деб ҳисоблайман.

    “Яшил” тараққиёт соҳасида умумий мақсад ва вазифаларга эришиш борасида аниқ чора-тадбирлар белгиланган Иқлим ўзгаришига қарши курашишда ҳамкорлик бўйича битим ишлаб чиқиш тарафдоримиз.

    Тошкент шаҳрида ШҲТнинг Иқлим муаммолари бўйича инновацион ечимлар марказини ташкил этишни таклиф қиламиз. Марказ экологик барқарорлик, “яшил” ўсиш соҳаларида тадқиқотлар олиб боради.

    Аҳолининг ҳаёт сифатини яхшилаш ва ижтимоий ҳимоя масалалари ташкилот кун тартибида марказий ўринни эгаллаши лозим. Келгуси йили Самарқанд шаҳрида Келажак саммити мақсадларига эришишга муносиб ҳисса қўшиш учун БМТ шафеълигида барқарор ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича глобал конференция ўтказишни режалаштирганмиз.

    Биз цивилизациялараро мулоқотнинг ноёб моделини илгари суришимиз ва биргаликда мустаҳкамлашимиз зарур. Бой маданий-тарихий ва маънавий мерос, анъана, урф-одатлар ва халқларимизнинг турмуш тарзи – бу ўзаро ишонч кўпригини, яхши қўшничилик ва яқин дўстликни мустаҳкамлашга хизмат қиладиган қудратли ва ҳаётбахш кучдир.

    Айнан ана шу эзгу ғоя яқинда бизнинг умумий ташаббусимиз билан БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган “Халқаро цивилизациялар ўртасида мулоқот куни” резолюциясида ўз ифодасини топган.

    Бу борада биз илгари сурган, конструктив мулоқот ва кўп томонлама шериклик йўли билан ишонч тақчиллигининг олдини олишга қаратилган умумий хавфсизлик ва фаровонлик йўлида ҳамжиҳатлик бўйича Самарқанд ташаббуслари ҳар қачонгидан ҳам долзарб бўлиб қолмоқда.

    Ушбу ташаббуснинг амалга оширилиши барқарор ривожланиш йўлидаги зиддиятларни енгиб ўтишда цивилизациялар ўртасидаги мулоқотни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

    Аминманки, биз биргаликда маданият, таълим, ёшлар ва сайёҳлик алмашувлар соҳасидаги дастурларни амалга ошириш орқали ташкилотимизни янада бунёдкор тузилмага айлантирамиз.

    Шу мақсадда юқорида кўрсатиб ўтилган йўналишлардаги лойиҳаларни тизимлаштириш ва барча манфаатдор томонларни жалб этган ҳолда биргаликда амалга оширишга хизмат қиладиган ШҲТ гуманитар ташаббус ва дастурлари ягона банкини ишлаб чиқишни таклиф этамиз.

    Ушбу учрашувимиз якунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги кўп қиррали шериклигимиз ривожига кучли туртки беришига ишонаман.

    Эътиборингиз учун раҳмат.

    04.07.2024, 19:00   Изоҳ (0)   2399
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпин билан учрашув ўтказди. Нималар муҳокама қилинди?

    03.07.2024, 19:02

    Ўзбекистон ва Покистон ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги йиғилиши 2024 йили ўтказилади

    03.07.2024, 20:17

    “Биз ‘ШҲТ оиласи’ жипслигини кучайтиришимиз зарур” — Шавкат Мирзиёев ташкилот олдида турган энг долзарб вазифалар ҳақида гапирди

    04.07.2024, 14:36

    “Қарама-қаршилик ва протекционизм жаҳон иқтисодиёти парчаланиши ва етказиб бериш занжирлари узилишига сабаб бўлмоқда” — Шавкат Мирзиёев

    04.07.2024, 18:50

    Қашқадарёда эр-хотин уй олиш мақсадида бир ҳафталик чақалоғини 190 млн сўмга пуллади 

    04.07.2024, 18:42

    “Лукойл”га нисбатан нарх манипуляцияси бўйича иш қўзғатилди

    04.07.2024, 18:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Расман: Флориан Вирц – “Ливерпуль” футболчиси

    Спорт | 20 июн, 23:12

    “Дарё” дайжести: 20 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 20 июн, 23:05

    БМТ йиғилишида Эрон ва Исроил вакиллари ўртасида баҳс-мунозара юзага келди

    Дунё | 20 июн, 22:50

    Самарқандда 1 кг гиёҳвандлик моддасини 10 минг долларга сотаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 20 июн, 22:35

    Эроннинг Beэр-Шевага ҳужуми оқибатида Microsoft офиси вайрон бўлди

    Дунё | 20 июн, 22:25

    Путин учинчи жаҳон уруши бошланиши хавфи уни ташвишга солаётганини билдирди (видео)

    Дунё | 20 июн, 22:20

    Суперлига. “Насаф” меҳмонда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 20 июн, 22:15

    Ўзбекистон–Қирғизистон–Хитой–Мўғулистон бўйлаб биринчи юк ташуви 8 кунда етиб борди

    Ўзбекистон | 20 июн, 22:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.