Тошкент вилоятининг Паркент туманида 150 млн сўм имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро И.Ж. фуқаро Б.А.нинг ишончига кириб, унга гўёки ҳудудий тижорат банки филиалида ишловчи танишлари ёрдамида 150 млн сўм имтиёзли кредит олиб беришини айтган. Эвазига 10 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)