Хоразм вилоятида дарахтларга ўз вақтида агротехник талаблар бажарилмагани учун маъсуллар жаримага тортилди. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси хабар берди.
Хоразм вилояти Экология бошқармаси томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида баҳор мавсумида экилган дарахт ва бута кўчатларининг парваришига, суғорилишига эътибор қаратмаган мансабдор шахсларга нисбатан 27 та ҳолатда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 3-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 91 миллион 800 минг сўм маъмурий жарималар белгиланди.
Булар:
- Хива шаҳар — 2 та
- Боғот тумани — 2 та
- Гурлан тумани — 4 та
- Қўшкўпир тумани — 1 та
- Ҳазорасп тумани — 3 та
- Тупроққалъа тумани — 4 та
- Урганч тумани — 2 та
- Хонқа тумани — 2 та
- Хива тумани — 1 та
- Шовот тумани — 2 та
- Янгиариқ тумани — 3 та
- Янгибозор тумани — 1 та
Назорат тадбирлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)