Ижтимоий тармоқларда ёшлар ўртасида “One Chip Challenge” чипсини истеъмол қилиш бўйича челленж бошлангани ва саломатлик билан боғлиқ бир қанча кўнгилсиз ҳолатларга олиб келаётгани тўғрисида маълумотлар тарқалди. Санэпидқўмита ҳолатга муносабат билдирди.

Унга кўра, қўмита томонидан “One Chip Challenge” маҳсулоти учун санитария-эпидемиологик хулоса берилмаган, шу билан бирга, ушбу маҳсулотга хулоса олиш бўйича тадбиркорлар томонидан мурожаат ҳам бўлмаган.
“Шу ўринда, фуқароларимиздан хавфсизлиги текширилмаган озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилмасликни ва истеъмол қилмасликни сўраймиз”, — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)