Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Чилонзор туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, 17 июнь куни соат 03:00 ларда Чилонзор тумани Муқимий кўчасида 26 ёшли У.Б. бошқарувида бўлган Мenlo, 25 ёшли М.А. бошқарувидаги “ВАЗ-2106”, 32 ёшли М.Р. бошқарувида бўлган “ВАЗ-2107” ҳамда 1990 йилда туғилган Б.Р. бошқарувидаги Nexia-2 русумли автомашиналари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ натижасида Мenlo русумли автомашина ҳайдовчиси тан жароҳати олган. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Пойтахт ИИББ маълумотларига кўра, Тошкентда 2024 йилнинг беш ойида ЙТҲ оқибатида 29 киши ҳалок бўлган, 364 нафар фуқаро жароҳатланган. Аввалроқ Тошкентда Malibu-2, Lacetti ва Лада иштирокидаги ЙТҲда бир ҳайдовчи вафот этгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)