Ўзбекистонда фуқаролар осойишталиги ва нормал дам олишини бузадиган ҳаракатлар қатъий рўйхати тасдиқланмоқда.
1 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида “Аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.
Ушбу қонун лойиҳаси аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида ишлаб чиқилган. Лойиҳада атроф табиий муҳитга шовқин орқали зарарли таъсир кўрсатганлик учун компенсация тўловлари, аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат органларининг ваколатлари белгилаб қўйилмоқда.
Қонун лойиҳаси билан фуқаролар осойишталиги ва нормал дам олишини бузадиган ҳаракатлар қатъий рўйхати тасдиқланмоқда, шунингдек фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузишга йўл қўйилмайдиган вақтлар оралиғи белгиланмоқда.
Фракция аъзоси Турганбай Хўжаназаровнинг қайд этишича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши Ўзбекистонда аҳолининг қулай табиий муҳитда ҳаёт кечириши учун зарур шарт-шароитларни яратиш, уларнинг саломатлиги ва осойишталигини ҳар қандай зарарли шовқинлар таъсиридан ҳимоя қилишга хизмат қилиши, бу ўз навбатида партия дастурий мақсадлари сайловолди дастурларидаги бош ғоя ҳисобланмиш фуқароларнинг соғлиғи сақлаш, уларнинг қулай атроф-муҳитга эга бўлишлигини таъминлаш каби мақсадларга ҳамоҳангдир.
Мажлис сўнгида қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қўллаб-қувватланди.
Изоҳ (0)