“Ўзкомназорат” инспекциясининг Сурхондарё вилоят ҳудудий шўбаси томонидан Термизда рациядан рухсатномасиз фойдаланишнинг олдини олиш мақсадида радиомониторинг тадбирлари ўтказилди. Бу ҳақда “Ўзкомназорат” матбуот хизмати хабар берди.

Тадбир жараёнида Денов тумани “Файзли” маҳалласида яшовчи фуқаро Б.У. томонидан 4 дона BOAFENG BF-888С русумли рациядан белгиланган тартибда фойдаланиш учун рухсатнома расмийлаштирмасдан, ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.
Ҳуқуқбузарлик сабаблари ўрганиб чиқилиб, маъмурий ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Б.У.га нисбатан чора кўрилди.
Изоҳ (0)