Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 3 июлда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра, доллар 13,11 сўмга тушиб, 12 571,90 сўм бўлди. Евро 73,19 сўмга пастлаб, 13 465,76 сўм бўлди. Рубль 1,23 сўмга тушиб, 143,38 сўмни ташкил этди.
Бундан аввал доллар курси олти кунлик пастлашдан сўнг кетма-кет икки кун кўтарилиб, 12 585,01 сўм бўлганди. Евро ҳам ошиб, рубль пастлаганди.
Изоҳ (0)