• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Кино Шоу-бизнес

    Ажойиб ва қадрдон шериклар ҳақидаги 7 та қизиқарли фильм

    Мазкур фильмлар қайноқ иш кунидан кейин ҳордиқ чиқариш учун айни муддао.

    “Патрул”

    • АҚШ, 2012 йил.
    • Драма, криминал, триллер, жангари.
    • Давомийлиги: 109 дақиқа.
    • IMDb: 7.6.

    Лос-Анжелеслик икки қадрдон дўст — полициячилар маҳаллий жиноий гуруҳлар билан курашади. Қаҳрамонлар бу борада бир нечта криминалларни фош қилган, шунинг учун ҳам картеллардан бири уларнинг пайига тушган. Энди улар ўз ҳаётларини сақлаб қолишлари керак.

    Полициячилар Брайан ва Майк ролларини Жейк Жилленҳол ва Майкл Пена ижро этган. Бу қаҳрамонларнинг муносабатлари сюжетдан кўра муҳимроқдир. Фильмда шериклар ҳақида эмас, балки бир-бирини муаммодан қутқариши керак бўлган дўстлар ҳақида ҳикоя қилинади.

    “Етти”

    • АҚШ, 1995 йил.
    • Триллер, драма, криминал, детектив.
    • Давомийлиги: 127 дақиқа.
    • IMDb: 8.6.

    Уилям Сомерсет жиноий қидирув бўлимидаги ишидан аллақачон чарчаган ва нафақага чиқиш арафасида. Бироқ у серияли қотил ишини сўнгги иш сифатида тергов қилишга мажбур бўлади. Шу билан бирга, Уилямга ёш шерик юкланади. Улар биргаликда манякни топишга бел боғлашади.

    Фильмдаги Морган Фриман ва Бред Питт дуэти ижро маҳорати билан томошабинларни ҳайратга солади. Қаҳрамонлар ўртасидаги муносабатлар тезда ривожланади, ишончсизликдан ғамхўрликка ўтади, чунки улар ишни ёлғиз ҳал қила олмаслигини тушунадилар.

    “Зодиак”

    • АҚШ, 2007 йил.
    • Триллер, драма, криминал, детектив.
    • Давомийлиги: 158 дақиқа.
    • IMDb: 7.7.

    Сирли қотил узоқ вақт давомида бутун шаҳарни қўрқувда ушлаб туради. Ягона далил — унинг журналистлар билан алоқаси, қотил уларга хат ва топишмоқлар юборади. Полиция манякни топиш учун журналистлар билан ҳамкорлик қилишга мажбур.

    “Жиноий асар”

    • АҚШ, 1994 йил.
    • Криминал, драма.
    • Давомийлиги: 154 дақиқа.
    • IMDb: 8.9.

    Винсент Вега ва Жюл Уинфилд хўжайини Марселус Уоллеснинг қарзларини ундиришди. Бир куни у Винсентдан кечки пайтни хотини Мия билан ўтказишни сўрайди, лекин ҳаммаси режадагидек кетмайди.

    Шериклар — Винсент ва Жюл Квентин Тарантино фильмларидаги энг таниқли дуэтдир. Траволта ва Жексоннинг маҳорати бу жуфтликни янада яхшилайди — актёрлар ўртасида ўзаро тушуниш мавжуд.

    “Қора рицар”

    • АҚШ, Буюк Британия, 2008 йил.
    • Илмий фантастика, жангари, триллер, криминал, драма.
    • Давомийлиги: 152 дақиқа.
    • IMDb: 9.0.

    Joker қаерда пайдо бўлмасин, кўнгилсизлик олиб келади. Бетмен тартибсизликларга чек қўйиш учун маҳаллий полиция билан ҳамкорлик қилиши керак. Қаҳрамоннинг барча саъй-ҳаракатларига қарамай, Joker аҳолига тобора кўпроқ азоб-уқубатлар келтира бошлайди.

    Инспектор Гордон ва Бетмен нафақат ишда ҳамкор — иккаласи ҳам шаҳар хавфсизлиги учун масъул, балки чинакам дўстона муносабатларга эга. Уларнинг бирга ижро этган саҳналари кўп бўлмаса-да, қаҳрамонларни бир-бирига ёрдам берадиган шериклар деб ҳисоблаш мумкин.

    “Аритмия”

    • Россия, 2017 йил.
    • Мелодрама, драма.
    • Давомийлиги: 116 дақиқа.
    • IMDb: 7.4.

    Олег — тез ёрдам шифокори. Ҳар сафар у имконсиз нарсани бажаришга ва беморларига ёрдам беришга ҳаракат қилади. Бироқ у ишдаги муаммолари билан банд бўлганидан, шахсий ҳаёти бузилади.

    Олег фелдшер Дима билан ишлайди, улар фақат одамларни қутқарибгина қолмай, балки дўстлар ҳамдир. Бу ўзидан кўра бошқаларга ёрдам беришни бурчи деб биладиган шифокорлар ҳақида жуда таъсирчан фильм.

    “Машғулот куни”

    • АҚШ, 2001 йил.
    • Боэвик, триллер, драма, криминал.
    • Давомийлиги: 122 дақиқа.
    • IMDb: 7.7.

    Жек Ҳойт гиёҳванд моддалар бўлимида иш бошлайди. Шафқатсиз усуллардан фойдаланадиган полициячи Алонсо Ҳарис унинг шериги ва устозига айланади. Жейк ва Алонзо охири йўқдек туюлган машғулот кунини бошлашади.

    Ҳамкорларни Итан Ҳок ва Дензел Вашингтон ижро этган. Уларнинг муносабатлари дўстликка деярли ўхшамайди ва шунинг учун фильм жуда қизиқ — бу полиция ҳақидаги ноанъанавий драма.

    02.07.2024, 19:55   Изоҳ (0)   4850
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўрта Ер денгизидан Рим казиноларигача: барча даврларнинг энг яхши саргузашт фильмлари

    01.07.2024, 09:35

    Дам олиш кунларига кинотавсия: 2000 йилларнинг қадрдон комедиялари

    29.06.2024, 18:30

    Осиёдаги энг бадавлат одамнинг ёлғиз қизи — Иша Амбани қандай яшайди?

    29.06.2024, 14:25

    Тарвуз еб семириш мумкинми? Диетолог изоҳи 

    02.07.2024, 17:55

    Нима учун смартфонингиз қотади? Гаджетингиз ишлашини тезлаштириш учун 4 та лайфхак

    02.07.2024, 16:45

    Ҳар куни гречка истеъмол қилинса, организмда қандай ўзгаришлар содир бўлади? 

    02.07.2024, 15:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Уларнинг кўпчилиги орамизда йўқ: “И операцияси” актёрлари йиллар давомида қанчалик ўзгарган?

    Кино | 23 август, 09:00

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.