Сурхондарё вилояти прокуратураси бўлим катта прокурори 10 минг доллар пора олаётганида қўлга тушди. Бу ҳақда “Дарё”га Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
29 июнь куни Сурхондарё вилояти прокуратураси ва ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари иштирокида тезкор тадбир ўтказилган. Унда Сурхондарё вилояти прокуратураси бўлим катта прокурори “ЙERС” МЧЖга сув тежовчи технологияларни ўрнатиш билан боғлиқ масалаларига кўмаклашиш эвазига фирибгарлик йўли билан 10 минг доллар олган вақтида ушланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.
Изоҳ (0)