Хитойнинг Хенан провинциясида синов вақтида Тианлонг-3 ракета ташувчиси ерга қулаб тушди ва портлади. Бу ҳақда “ТАСС” хабар берди.
Синов жараёнида ракета корпусининг синов стендига уланишида “структура носозлиги” кузатилган. Натижада у синов майдонидан чиқиб кетиб, ҳавога кўтарилган. Кейинчалик ракетадаги компьютер ускуналари ўчган ва у синов майдонидан 1,5 километр узоқликда жойлашган тоғли ҳудудга қулаган. Ерга қулаши натижасида корпус портлаб кетган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳатланмаган.
Тианлонг-3 суюқ ёнилғида ишлайдиган ракета бўлиб, у SpaceX компаниясининг Falcon 9 ракета-ташувчиси билан солиштирилиши мумкин. Унинг диаметри 3,8 метр, парвоз массаси эса 590 тоннани ташкил этади. Тианлонг-3 ўн етти тоннали фойдали юкни паст Ер орбитасига, 14 тоннали юкни эса эса қуёш-синхрон орбитасига етказа олади.
Изоҳ (0)