Хитой давлат космик компанияси қайта учириладиган ракеталарни ясашда Хитойнинг хусусий секторини ортда қолдирди. Бу ҳақда South China Morning Post нашри хабар берди.
Мана шундай ракета кеча, 23 июнь куни учирилди. Бу ёнилғи сифатида метан ва оксидловчи сифатида суюқ кислороддан фойдаланадиган учта двигатель билан жиҳозланган диаметри 3,8 м бўлган прототип ракета ҳисобланади.
Прототип 10 км баландликка кўтарилди, шундан сўнг бошқариладиган тушиш бошланди. Ердан 50 м баландликда ракетанинг тўртта оёқлари чиқарилди ва шу оёқлар ёрдамида у муваффақиятли қўндирилди.
Ракета Хитойнинг Аэрокосмик фан ва технология корпорацияси (CASC) таркибига кирувчи Шанхай космик технологиялар академияси (SАSТ) мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган.
SАSТ’нинг рақобатчиси Пекинда жойлашган Landspace стартапидир. Энди у қайта учириладиган ракеталарни яратиш устида ҳам фаол ишламоқда.
Изоҳ (0)