Лас-Вегасда Ўзбекистон вақти билан 30 июнь тонгида UFC 303 мусобақаси бўлиб ўтди.
Турнирнинг асосий жанги ярим оғир вазн тоифасида вакиллари Алекс Перейра ва Иржи Прохазка ўртасида кечди. Перейра 2-раунд бошида Иржини техник нокаутга учратди ва камарини ҳимоя қилди.
Турнирнинг бонуслари эълон қилинди. Алекс Перейра, Пейтон Телботт, Мейси Чиассон ва Жо Пайферлар кечанинг энг яхши жангчилари бўлди ва 50 минг доллардан бонусга эга чиқди.
Андре Фили ва Каб Суонсон ўртасидаги жанг эса турнирнинг энг яхшиси деб топилди. Ушбу қарама-қаршиликда Фили ҳакамлар қарорига кўра ғалаба қозонди.
Изоҳ (0)