Тошкент вилояти Нурафшон туманида Медиа ходимлари ва ижодкорлар боғининг очилиши бўлиб ўтди.
Унда президент матбуот котиби Шерзод Асадов иштирок этди.
“Ўтган йили оммавий ахборот воситалари ва матбуот хизматлари, журналистика йўналишидаги олийгоҳлар вакиллари Тошкент вилояти ҳокимлиги кўмагида Нурафшон туманидаги майдонда боғ яратиш ниятида биринчи кўчатларни эккан эди. Бугун ушбу Медиа ходимлари ва ижодкорлар боғининг очилиши бўлиб ўтди.
Қарийб 7 гектар ҳудудни эгаллаган бу боғ президентимиз ташаббуси билан бошланган “Яшил макон” умуммиллий ҳаракатида бошқа соҳа вакиллари қатори журналист ҳамкасбларимиз ҳам фаол иштирок этаётганидан далолат беради.
Ушбу яшил ҳудуд Нурафшон аҳолиси ва меҳмонларининг севимли дам олиш масканига айланиши, келажак авлодларнинг экологик фаровонлигига хизмат қилишига тилакдошман”, — дейди Шерзод Асадов.
Изоҳ (0)