Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Хўжаобод туманидаги маҳаллаларнинг бирида аҳоли пул йиғиб, шу маҳаллада хизмат қилаётган имомга Matiz совға қилгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Айтилишича, имомга машинадан ташқари, умра зиёратига ҳам йўлланма тақдим этилган.
Ўзбекистонда мусулмонлар идораси “Йил имоми-2023” кўрик танлови ғолибига ҳаж сафари йўлланмасини берган эди. Шунингдек, II ўринга 15 миллион сўм, III ўринга 12 миллион сўм пул мукофоти берилган.
Изоҳ (0)