Андижон ва Самарқанд вилоятларида валюта айирбошлаш билан ноқонуний шуғулланиб келган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.
Қайд этилишича, департаментнинг Андижон шаҳар бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Х.А. фуқаро А.Д.га 3 минг долларни 37,9 миллион сўмга сотишга келишиб, шундан 2,3 минг долларни берган вақтида ушланиб, унинг ёнидан жами 2 405 доллар, 2,2 минг Россия рубли ва 12,4 миллион сўм ашёвий далил сифатида олинган.
Шу каби, департаментнинг Ургут туман бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган С.Ғ ва Ғ.С. фуқаро О.А.га жами 2,8 минг долларни 35,5 миллион сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
- Аввалроқ Андижон ва Қашқадарё вилоятларида валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритилишига чек қўйилгани тўғрисида хабар берилганди.
- Шунингдек, Бухоро ва Хоразм вилоятларида валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинган эди.
Изоҳ (0)