Жорий йилнинг 1 июнь ҳолатига кўра, Қозоғистонда ижро ҳокимияти органлари томонидан берилган рухсатномалар билан 13,9 минг нафар чет эл фуқароси меҳнат қилмоқда. Бу ҳақда Қозоғистоннинг Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Хорижий ишчиларнинг асосий қисми қурилиш (4,4 минг), маъмурий хизмат кўрсатиш (1,6 минг), қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги (1,8 минг), тоғ-кон саноати (1,3 минг) ва ишлаб чиқариш (1,2 минг) соҳаларида банд.
Меҳнат мигрантларининг сони бўйича Хитой биринчи ўринда турибди (3,9 минг). Иккинчи ўринда Ўзбекистон (1,9 минг), учинчи ўринда эса Ҳиндистон (1,1 минг) ва Туркия (1,1 минг) бормоқда.
Жорий йилда хорижий мутахассисларни жалб қилиш квотаси 22 минг кишини ташкил этади, бу умумий ишчи кучининг 0,23 фоизини ташкил қилади, дейилади Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги хабарида.
Изоҳ (0)