Қозоғистоннинг Тараз шаҳри Қорасув микрорайонида ер остида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда “Нур.кз” хабар берди.
Ҳодиса 22 июнь куни турар жой бинолари яқинида юз берган. “QazaqGaz Аimaq”нинг Жамбил ишлаб чиқариш филиали портлаш жойидан газ қувури ўтмагани, портлашга бошқа нарса сабаб бўлганини маълум қилган. Мутахассислар ҳодиса жойини газ анализатори ёрдамида текширган.
Ҳудуд ўраб олинган. Қурбонлар ёки жароҳатланганлар қайд этилмаган. Воқеа жойига барча шаҳар хизматлари жалб этилган. Уларнинг текшируви натижасида портлашга юқори волтли ерости кабелининг ишдан чиқиши сабаб бўлган. Кабел узилиб, хавфсиз ҳолатга келтирилган. Таъмирлаш ишлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)