Синоптиклар Қозоғистонда 25, 26 ва 27 июнь кунлари об-ҳаво қандай бўлиши ҳақида прогноз эълон қилди. Бу ҳақда Tengrinews хабар берди.
Республикага яқин кунларда Эрон вилоятларидан иссиқ ҳаво массалари кириб кела бошлайди. 25—26 июнь кунлари республиканинг ғарбий ва шимолий ҳудудларида ёмғир, айрим туманларда кучли ёмғир ёғиши кутилаётганига қарамай, 27 июнга қадар жазирама республика шимолига ҳам етиб боради.
“Қозоғистон шимолида кундузи ҳаво ҳарорати +35...+38 даражагача, жанубда эса ўта кучли жазирама +40...+46 даражагача кўтарилиши кутилмоқда”, — дейилади хабарда.
24 июнь куни тушдан кейин Абай, Жетису вилоятлари, Олмаота, Жамбил, Павлодар, Шарқий Қозоғистон вилоятлари ҳамда Қарағанда вилоятининг жанубида ҳам кучли жазирама сақланиб қолади. Маълумот учун, Ўзбекистонда шу ҳафта ҳаво ҳарорати 41 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)