Озарбайжоннинг Боку шаҳрида қидирувдаги эркак ов милтиғида уч нафар полиция ходимини ва бир фуқарони отиб ташлади. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ҳужум содир этган эркак хавфсизлик ходимлари томонидан ўлдирилган.
“Хазор тумани Шувелан қишлоғида бир неча бор судланган, ҳозирда қидирувда бўлган Озарбайжон фуқароси Ровшан Аллоҳвердиев полиция томонидан қўлга олинишига қаршилик кўрсатган. У ов милтиғидан ўқ узган... уч полициячи ва бир фуқарони ўлдирган.
Аллоҳвердиэв ички ишлар ходимлари томонидан зарарсизлантирилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов давом этмоқда”, — дейилади хабарда.
Маълумот ўрнида, 23 июнь куни Доғистонда қуролланган номаълум шахслар православ черковлари, синагогалар ва йўл-патрул хизмати постига ҳужум қилганди. Оқибатда 15 дан ортиқ полиция ходими ва бир неча киши ҳалок бўлган, жангарилар эса ўлдирилганди.
Изоҳ (0)