Германиянинг Гамбург шаҳрида нидерландиялик футбол мухлислари кортежида полиция тилла болта билан қуролланган эркакка қарата ўқ узди, деб хабар берди Bild нашри.
![](/static/2024/06/16/Screenshot 2024-06-16 170012-Bg5LdWsr.png)
“Нидерландиялик мухлисларнинг 12:30 (Германия вақти билан)даги юришида полиция тилла рангли болта билан ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига бостириб келган шахсга нисбатан чора кўришга мажбур бўлди. Аввалига ҳужумчига нисбатан аччиқ газ ишлатилди, кейин эса ўқотар қурол билан отилди. Бир нечта ўқдан яраланган эркак ерга йиқилди”, — дея хабар беради Билд нашри.
Ҳужумчининг нима мақсадда бу ишни қилгани номаълум. Маълумотларга қараганда ҳозирда у шифохонага ётқизилган.
Якшанба куни Гамбургда Евро-2024 гуруҳ босқичининг Нидерландия ва Польша ўртасидаги ўйини бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)