Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан Муҳиддин Калонов Навоий давлат педагогика институти ректори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.
Шу муносабат билан Баҳодир Собиров эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.
Муҳиддин Калонов иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. Тайинловга қадар у “Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва масалалари” илмий-тадқиқот маркази директори – Тошкент давлат иқтисодиёт университети проректори лавозимида фаолият юритган.
Аввалроқ Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Нодирбек Сайфуллаев Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори лавозимига тайинланган эди. Апрель ойида эса Комилжон Каримов Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университети ректори этиб тайинланганди.
Изоҳ (0)