Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурельсух ўзининг Twitter’даги саҳифаси орқали Ўзбекистонга нима сабабдан ташриф буюргани ҳақида ёзди.
Ўзбекистонга 40 дан ортиқ миллий ишлаб чиқарувчилар, кичик ва ўрта корхоналар раҳбарлари янги бозор очиш учун ташриф буюрмоқда, — деб ёзади Мўғулистон президенти.
Бугун, 24 июнь куни Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистонга давлат ташрифини амалга ошираётган Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурельсухни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар. Биргаликда суратга тушиш маросимидан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.
Изоҳ (0)