АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп коллежларни битирган хорижлик талабаларга грин-карта бериш ғоясини илгари сурди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
“Улар бу мамлакатда қолишлари учун дипломларининг бир қисми сифатида автоматик равишда грин-карта олишлари керак. Мен энг яхши коллежни битирган ва бу ерда қолишни жуда хоҳлаётган одамлар ҳикоясини биламан, уларда режа, концепция бор эди. Улар буни амалга ошира олмайди. Кимдир ўқишни яхши натижалар билан тамомлайди, лекин улар ҳатто компания билан шартнома туза олмайди, чунки мамлакатда қолишлари мумкин деб ўйлашмайди”, — деди у.
Трампнинг сўзларидан унинг таклифи мамлакатга ноқонуний келганларга ҳам тегишлими ёки йўқми, аниқ эмас. Бироқ у аввал ҳам ноқонуний миграция ҳақидаги кескин қарашларини бир неча бор билдирганди.
Грин-карта доимий яшаш картаси сифатида ҳам танилган бўлиб, шахсларга АҚШда доимий истиқомат қилиш, ишлаш ҳуқуқини беради ва фуқаролик олиш сари қадамдир.
Изоҳ (0)