ФИФА клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатини кенгайтиргани учун судга берилиши мумкин.
Халқаро Профессионал футболчилар Ассоциацияси (FIFPro) ва Жаҳон Лигалари Ассоциацияси ФИФА 2025 йилги клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатини бошқа вақтга кўчирмаса, ташкилотни судга беради.
The Times нашрининг хабарига кўра, ташкилотлар ФИФАга қўшма хат йўллаган ва унда халқаро ўйинлар тақвимининг кенгайиши, футболчиларга, лигаларга таъсиридан хавотир олаётганини билдирган.
2025 йилги клублар ўрртасидаги Жаҳон Чемпионатида 32 та клуб иштирок этади ва турнир 29 кун давом этиши белгиланган.
Янгиланган турнирда Европанинг 12 та жамоаси, KONMEBOL’нинг 6 та клуби ва КОНКАКАФнинг 4 та жамоаси иштирок этади. Мусобақада 15 июндан 13 июлга қадар АҚШда бўлиб ўтади.
Шунингдек, энди турнир ҳар 4 йилда бир марта ўтказилади. Бунгача мусобақа ҳар йили ўтказилиб, унда еттита жамоа иштирок этарди. Турнир сақланиб қолади, лекин Қитъалараро Кубок деган номни олади.
Изоҳ (0)