Ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятининг Чуст туманида 19 июнь куни келган сел оқибатида уйнинг девори қулаб, бир қизни босиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Ҳолат юзасидан ФВВ ахборот хизмати “Дарё”га изоҳ берди.
Ҳақиқатан ҳам, шундай ҳолат юз берган. Маҳаллий ёмғир натижасида маҳалладан ўтувчи йўлга сел келган. Сел натижасида девор қулаб, икки опа-сингилни босиб қолган. Натижада кичик қиз вафот этган, каттаси эса тан жароҳати олган, — дейилади вазирлик изоҳда.
“Ўзгидромет” 17–19 июнь кунлари мамлакат ҳудудида кучли ёмғирлар ёғиши, шу сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини юзага келиши ҳақида хабар берган эди.
Изоҳ (0)