Тошкентда 2024 йилнинг беш ойида ЙТҲ оқибатида 29 киши ҳалок бўлди, 364 нафар фуқаро жароҳатланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.
Маълум қилинишича, пойтахт ИИББ бошлиғи, генерал майор Азиз Тошпўлатов раислигида 2024 йилнинг 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар ҳамда йўл қўйилган камчиликларнинг муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтган.
Унда 2024 йилнинг 5 ойи давомида Тошкент шаҳрида 393 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилгани, уларда 29 нафар фуқаро ҳалок бўлгани, шунингдек, 364 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари олгани айтилган.
Хабарга кўра, ЙТҲнинг 240 таси пиёдалар иштирокида содир этилган. ЙТҲнинг сабаблари таҳлил қилинганда, ҳайдовчилар томонидан йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмаслиги, пиёдаларнинг белгиланмаган жойлардан йўлни кесиб ўтиши натижасида содир этилгани 99 фоиз ҳолатда қайд этилган.
Изоҳ (0)