Ўзбекистон ва Кувайт компаниялари вакиллари ўртасида видеоконференсалоқа шаклида онлайн учрашувлар ташкил этилди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.
Маълум қилинишича, учрашувларда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ва етиштирилган маҳсулотларнинг Кувайтга экспортини янада ошириш, қўшма лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш, инвестицияларни жалб этиш имкониятлари юзасидан фикр алмашилди.
Хусусан, Кувайтнинг KАМ International Group, Аl Homaizi Food Industries ва Star Fruits сингари етакчи компаниялари ва Ўзбекистон ишбилармон доира вакиллари Ўзбекистондан саноат, гилос ва шафтоли ҳамда қуритилган мевалар экспортини йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилди.
Онлайн учрашувлар давомида, шунингдек, Ўзбекистондан ҳўл ва қуритилган меваларни Кувайтга етказиб бериш бўйича транспорт-логистика тизимига ҳам эътибор қаратилди.
Изоҳ (0)