Ўзбекистон 2024 йилнинг январь-апрель ойларида хорижга қиймати 298,5 млн долларга тенг бўлган 514,8 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, ушбу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 43,3 фоизга ёки 155,6 минг тоннага кўпайган.
Мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий экспорт бозорлари Россия (26,3 фоиз), Покистон (24,2 фоиз), Қозоғистон (13 фоиз) ва Хитой (9,3 фоиз) давлатлари ҳиссасига тўғри келган.
2024 йилнинг январь-апрель ойларида мева-сабзавотлар экспорти улуши жами экспортнинг 3,5 фоизини ташкил этган.
Изоҳ (0)